
Чеферин: "Футболни севадиганлар учун ажойиб мавсум бўлди"
Александер Чеферин Чемпионлар Лигасининг янги формати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Янги Чемпионлар лигасининг биринчи мавсумини қандай баҳолайсиз?
- Ҳа, мен жуда мамнунман. Бизнинг янги форматимиз катта муваффақиятга эришди. Менимча, футболни севадиганлар ва тушунадиганлар бу мавсумни ажойиб бўлди деб ҳисоблайди.
Бизда чиндан ҳам ғаройиб ўйинлар бўлди. Гуруҳ босқичининг охирги куни жуда ҳаяжонли ўтди. Баъзи йирик жамоалар турнирни тарк этиш хавфи остида қолди.
Масалан, ҳозир ярим финалда ўйнаётган ПСЖ: агар улар бир-икки ўйинда мағлуб бўлганида, мусобақадан чиқиб кетарди.
Ажойиб мавсум бўлди. Ўйлайманки, доимо ҳамма нарсани танқид қиладиганлар ҳам энди буни тушунишди. Агар улар буни тан олишни истаса, бу бошқа масала, - деди УЕФА президенти.
Comments