Чалханоглу ватанига қайтиш учун ҳар қандай шартга рози бўлади

  • 04 Sep 10:54
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Интер"нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу Италияни тарк этиб, ватанига қайтиш ниятида. Бу ҳақда "Fotomac" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 31 ёшли хавбек "Галатасарой"га ўтиш учун ҳар қандай шартга рози эканлигини билдирган. Шундан сўнг турк гранди "Интер" президенти Маротта билан учрашув ўтказди. Дастлаб "нерадзуррилар" Чалханоглуни қишгача қўйиб юборишни истамаган бўлса-да, вазият ўзгариши мумкин. Сабаби "Галатасарой" трансферни 12 сентябргача якунламоқчи.

"Сариқ-қизиллар"нинг расмий таклифи 15-20 миллион еврони ташкил этди. Чалханоглу 2021 йилдан бери "Интер" сафида тўп тепмоқда.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!