"Бунёдкор" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлди

  • 12 Jan 23:25
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Бунёдкор" жамоаси мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди.

"Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган ва бошлаётган уч жамоамизнинг мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. 2024 йилги мавсумни “Бунёдкор-2” билан кўтаринки руҳда ўтказган Анвар Раҳимов бир йиллик танаффусдан сўнг яна ўринбосарларимизга - “Бунёдкор” У-21га устозлик қилади.

Раҳимовнинг бўшаб қолган ўрни Суперлига клубларида фаолият олиб борган Денис Коростиченкога ишониб топширилди. “Бунёдкор” У-19 жамоасини янги мавсумга Ҳикмат Ҳошимов тайёрлайди. Анвар Раҳимов ўринбосарларимиз билан тайёргарликни бошлаган бўлса, Денис Коростиченко ва Ҳикмат Ҳошимов бугундан машғулотларга киришади", - дея хабар берди "қалдирғочлар" матбуоти.

 

 

 

Comments

You must be logged in to commet!