Бу ҳужумчи Мессидан ҳам, Роналдудан ҳам зўр!

  • 12 Dec 12:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”ни тарк этганидан кейин Австрия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаётган Ральф Рангник норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.

Tecno

- Ҳозир Эрлинг унинг ёшида Лионель Месси ва Криштиану Роналду кўрсатган ўйиндан анча яхши ўйнамоқда. Илгари ҳеч бир футболчи 22 ёшида бунақа зўр сифатларни ўзида жамлаганини ҳеч ким кўрмаган, - деди Ральф Рангник.

Эрлинг Холанд ёзги  транферлар вақтида “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган эди. Истеъдодли ҳужумчи Англия премьер-лигасида ҳам тўпурарлик қобилиятини кўрсата олди.

У Англия чемпионатида 13 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!