Бошланиши ёмон эмас. Кичик ММАчиларимиздан жаҳон чемпионатининг илк кунида 4 та медаль!

  • 06 Aug 20:50
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун ММА бўйича Абу-Дабида ўсмир ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. 
IMMAF доирасида ўтказилаётган ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган жангларда бир қатор вакилларимиз октагонга кўтарилди.

Tecno

Қувонарлиси 4 нафар спортчимиз шохсупадан ўрин олди. Жумладан,  37кг вазнда  Дилёрбек Абдуманнонов - кумуш, 40 кгда Мухаммадсафо Хўжамиёров - олтин, 52 кгда Шохрух Турсунов - бронза ҳамда 62 кгда Муҳаммадали Холиқов бронза медалларини қўлга киритишди. Бошланиши ёмон эмас, жаҳон чемпионати 11 августга қадар давом этади.

Ўйлаймизки, ўсмир ва ёшларимиз шода-шода медаллар билан қайтишади. Бу борада уларга омад тилаймиз!

Comments

You must be logged in to commet!