
"Бордо" футболчисини "Тоттенхэм"га сотмади
Франциянинг "Бордо" клуби қанот ярим ҳимоячиси Малком яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида Англия грандларининг диққат марказидан жой олган футболчи бўлиб турибди.
Айтиш лозимки, 20 ёшли бразилиялик футболчига "Арсенал", МЮ ва "Тоттенхэм" каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Ушбу клублар Малком учун 35 млн евро таклиф қилишмоқда.
UOL Esporte нашрининг хабар беришича, “Бордо” ҳозирча “Тоттенхэм”га рад жавобини берган.
Маълумот учун, Малком жорий мавсум Франция чемпионатининг жами 20та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Comments