Бокс. Осиё чемпионатининг илк кунини ажойиб тарзда ўтказдик!

  • 01 Aug 16:53
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Tecno

Бугун ёшлар иштирокидаги баҳсларда вакилларимиздан 7 нафари рингга кўтарилди.

-48 кг да Мафтуна Мусурмонова кунни ғалаба билан бошлаб берди, боксчи қизимиз Саудия Арабистони вакиласи Алануд Алгҳамдини 5:0 ҳисобида мағлуб этди;

-54 кг да Муслима Турғунова ҳакамларнинг қарорларига кўра қозоғистонлик Жанел Имантаевага 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди;

-57 кг да Робия Равшанова Жанубий Корея вакиласи Юбеен Сеони 3:2 ҳисобида енгди;

-50 кг да Одилшох Ҳалимов ҳиндистонлик Акаш Бадвар устидан 4:1 ҳисобида устун келди;

-75 кг да Муҳаммаджон Яқупбоев Эрон боксчиси Амирмаҳди Сабзига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0;  

-80 кг да Норбек Абдуллаев ҳиндистонлик Локешни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди;

+80 кг: Ислам Салиҳов Қозоғистон вакили Бексултан Каиратулини очколар эвазига таслим этди.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!