Боатенгнинг "Бавария"даги тақдирига Германия кубоги финалидан сўнг ойдинлик киритилади

  • 21 May 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" клуби ҳимоячиси Жером Боатенгнинг жамоадаги тақдири тез орада ҳал бўлади.

Tecno

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 30 ёшли германиялик футболчига "Интер"дан қизиқишлар мавжуд.  Аммо, Боатенг ўзи ҳозирча бирорта жамоа билан музокаралар ўтказмаяпти. Унинг мюнхенликлар сафидаги тақдирига эса 25 май куни "РБ Лейпциг"га қарши бўлиб ўтадиган Германия кубоги финалидан сўнг ойдинлик киритилади.

Маълумот учун, Боатенг “Бавария” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 31та ўйинда иштирок этди.

Comments

You must be logged in to commet!