Беш футболчини йўқотишимиз мумкин

  • 13 Sep 09:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль” мавсум якунланиши билан беш нафар футболчини қўлдан чиқариши мумкин. Клуб мутасаддилари жорий мавсум охирида шартномаси якунланадиган бир неча ўйинчи билан ҳали музокарага киришгани йўқ.

Tecno

Ҳозирча, ливерпулликлар тажрибали ярим ҳимоячи Наби Кейта билан янги битим бўйича музокара бошлашга уринаётгани  ҳақида маълумотлар чиқди.

Кейтадан ташқари, ярим ҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберлен, ҳимоячи Жеймс Милнер, голкипер Адриан ва ҳужумчи Роберто Фирминонинг битими жорий чемпионат охирида якунланади.

Клуб раҳбарияти бу ўйинчилар билан шартнома имзоламаса, улар қишки трансферлар вақтида бошқа жамоалар билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!