Бензема нега “Ал-Иттиҳод” билан зиддиятгани боргани асл сабаби маълум бўлди

  • 28 Jan 15:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема клуб раҳбарияти билан нега келиша олмай қолгани сабаблари очилмоқда.

Tecno

Франциялик футболчи таътилдан қайтди ва жамоага қўшилиши билан клуб хўжайинларига ўз талабларини айтди.

Дам олишдан 17 кун кечикиб келган Бензема рақобатбардош жамоада тўп тепмоқчи эканини маълум қилган. Карим мутасаддилардан ўзининг даражасидаги ўйинчиларни олиб келишни сўраган.

Бензема “Ал-Иттиҳод” ҳам “Ал-Ҳилол” сингари кучли таркиб шакллантиришини ва шу орқали юқори ўринлар учун курашишини талаб қиляпти.

Ўз навбатда, Саудия Арабистони Профессионал лигаси хўжайинлари Бенземанинг Европага қайтишига кескин қарши чиқмоқда. Улар “Олтин тўп” соҳибининг чемпионатдан кетиб қолиши лига мавқеига салбий таъсир қилади, деб ҳисобламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
.... ....
29/01/2024 09:01
Battar bo'llarin sasigan neftin bilan!!!