Бензема: "Матбуотда мен ҳақимда чиқаётган хабарларнинг барчаси ёлғон"

  • 23 Feb 00:19
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Навбаҳор" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Ал-Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема ўйиндан кейин журналистларнинг айрим саволларига жавоб берди. 

Tecno

"Мен ҳақимда чиқаётган хабарларнинг барчаси ёлғон. Марсело Гальярдо билан ўртамизда ҳеч қандай адоват йўқ. Барчаси яхши. Шунингдек, Европага қайтишни истаётганимни ҳам айтмаганман. Мен Саудия Арабистонида бахтлиман", - деди франциялик футболчи. 

Карим "Навбаҳор"га қарши баҳсда дастлаб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Аммо у Ҳамдаллаҳга голли пас бериб, ҳисобни тенглашишига ўзининг ҳиссасини қўшди. 

Comments

You must be logged in to commet!