Бенитес яна А Серияга қайтиши мумкин

  • 12 May 16:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Рома" клуби раҳбарияти мавсум якунлангач жамоадан кетадиган Клаудио Раньерининг ўрнига муносиб номзод қидиришни давом эттирмоқда.

Tecno

Il Messaggero нашрининг хабар беришича римликлар ушбу лавозимга "Ньюкасл" бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг номзодини кўриб чиқишмоқда. Таъкидлаш керакки, испаниялик мутахассиснинг “қарғалар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва томонлар ҳозирча ушбу келишувни узайтириш бўйича келишувга эришганича йўқ.

“Рома” бундан ташқари "Аталанта" устози Жжанпьеро Гасперинини ҳам кўз остига олиб қўйган. Бироқ, Бенитес номзоди асосий ҳисобланади. Боиси, Гасперинига шунингдек "Милан" ҳам кураш олиб бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!