Беллингем уч нафар энг зўр ёш ўйинчи номини айтди

  • 06 Dec 13:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италиянинг Tuttosport нашри томонидан мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритиш кўп футболчиларнинг орзуси.

Tecno

2023 йилги соврин “Реал” етакчиси Жуд Беллингемга насиб қилди. 20 ёшли англиялик ўйинчи яқин келажакда бу совринга қайси ўйинчилар муносиб бўлишини айтди.

- Мен уч нафар футболчи номини айтаман. Биринчи навбатда, Арда Гюлер. У феномен ва ҳар куни унинг қандай шуғулланаётганини кўриб, биз ҳайратга тушамиз.

Кейингиси Жейми Байно-Гиттенс. У менинг “Боруссия”даги дўстим. Ниҳоят, учинчиси укам Жоб, - деди Жуд Беллингем.

Comments

You must be logged in to commet!