Беллингем: "Арнольд ҳар бир лаҳзадан завқ олмоқда"

  • 24 Jun 14:53
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Трент Александр-Арнольднинг жамоага мослашуви ҳақида гапирди.

Tecno

"У ростдан ҳам аъло даражада мослашди. Ўйлайманки, жамаодошлари уни жуда яхши қабул қилди. Чунки у нафақат яхши футболчи, балки зўр инсон ҳам. Шунингдек,Трент испан тилида яхши гапира олади. Шу сабабли, бу барча ўйинчиларга таъсир қилди деб ўйлайман".

Ватандошингизга қандай маслаҳат бердингиз?

"Буни камера олдида айта олмайман. Ҳаммаси жойида Арнольд жамоадан завқланмоқда. Албатта, босим жуда кучли бўлади, лекин мен унга бу ерда бежизга келмаганлигини ва клуб учун кўп фойдали ишлар қилишини айтдим. Менимча, у бунга аллақачон ишонди, унда ўзига бўлган ишонч бор. Александрнинг биз билан биргалиги жуда ажойиб" - деди англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи. 

Comments

You must be logged in to commet!