Бельгия терма жамоасини ЖЧ гуруҳ босқичларида тўхтатиб бўлмаяпти

  • 24 Nov 16:29
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бельгия терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатини гуруҳ босқичининг 1-турида Канадани мағлуб этди (1:0).

Tecno

Бунинг эвазига "қизил иблислар" мундиалнинг гуруҳ босқичидаги ғалабали сериясини 8 та ўйинга етказди - Бельгия 2002 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичда Россия устидан ғалаба қозонган эди (2:1). Улар шундан кейин 2014 йилги Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичида Жазоир (2:1), Россия (1:0) ва Жанубий Корея (1:0) устидан кетма-кет ғалаба қозонишди. ЖЧ-2018да ҳам бу серия узилмади - Панама (3:0), Тунис (5:2) ва Англия (1:0). ЖЧ-2022да эса Канада ҳам мағлуб этилиб (1:0), бу серия 8 та ўйинга етди. 

Бунгача фақат Бразилия жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида кетма-кет саккизта ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлган – 1986-1994 ва 2002-2010.

Comments

You must be logged in to commet!