
"Байер"нинг яна бир футболчиси бошқа клубга ўтишга тайёр
Гранит Жака "Милан"га кўчиб ўтишга яқин. Бу ҳақда Николо Скира маълум қилди.
"Россонерлар" Швейцария миллий терма жамоасининг 32 ёшли ярим ҳимоячисига 2028 йилгача шартнома таклиф қилмоқда (яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан). Манбанинг хабар беришича, Гранит бу трансферга розилик билдирган.
"Милан" аллақачон футболчининг трансфери бўйича "Байер" билан музокараларни бошлаган.
Жака 2024-25 йилги мавсумда Бундеслигада 33 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Comments