"Бавария"нинг собиқ етакчиси Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин

  • 27 Jul 17:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланган ҳимоячи Жером Боатенг фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Tecno

Sport1 тарқатган хабарга қараганда, 32 ёшли футболчи "Севилья" билан музокаралар ўтказмоқда. Айтиш керакки Боатенг янги мавсум стартига қадар ўзига жамоа топишни ўйламоқда.

Боатенг 10 йиллик фаолиятидан сўнг "Бавария"ни тарк этди. У 2011 йилдан буён мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Жером ўтган мавсум “Бавария” сафида 39 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!