"Бавария"даги курсиси "қимирлаб" қолган Нагельсманн АПЛ грандини бошқариши мумкин

  • 24 Mar 12:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан хайрлашишга тайёр. Боиси жамоа унинг қўл остида Германия чемпионатида одатдагидек ишончли тарзда рақибларини енга олмаяти ва кутилган ўйинни намойиш этолмаяпти.

Tecno

Агар ушбу миш-мишлар тасдиқланса, Нагельсманн ҳам ишсиз қолмайди - унинг хизматларига Лондоннинг "Тоттенхем" клуби жиддий қизиқмоқда. Football.London нашрининг маълум қилишича, "шпорлар" мавсум якунини кутмасдан амалдаги бош мураббий Антонио Конте билан ҳам хайрлашиши ва унинг ўрнига айнан 35 ёшли германиялик мутахассисни жалб этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” 25 турдан сўнг Бундеслига турнир жадвалида Дортмунднинг “Боруссия”сидан сўнг 2-поғонада бормоқда. Мюнхенликлар ҳисобида 52 очко бор.

Comments

You must be logged in to commet!