"Бавария" Сане билан қанча муддатга шартнома имзолаши аниқ бўлди

  • 06 May 10:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" клуби "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане билан шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди.

Tecno

Bild нашри тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли германиялик футболчи мюнхенликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Немис гранди эса “шаҳарликлар”га унинг трансфери учун 40 млн евролик таклиф тайёрламоқда. “Бавария” Санени арзонроққа сотиб олишига ишонмоқда, боиси футболчи эндигина жиддий жароҳатдан соғайди. Бундан ташқари, унинг “Сити” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Лерой Сане “Манчестер Сити” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр ичида жами 134 та ўйинда иштирок этди ва 39 та гол ҳамда 45 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!