"Бавария" етакчисини ушлаб қолиш йўлини топди

  • 19 Nov 12:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” таркибида зўр ўйин кўрсатаётган Леон Горецка келажаги ҳақида аниқ қарорга келди. 25 ёшли ярим ҳимоячи Англия премьер-лигасида манфаатли таклифлар бўлаётганига қарамай, у фаолиятини Мюнхенда давом эттиришни истамоқда.

Tecno

Ўз навбатида, клуб раҳбарияти ҳам бу футболчини олиб қолиш учун манфаатлироқ янги шартнома таклиф қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Горецка 2018 йилнинг ёзидан бери “Бавария” шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг клуб билан шартномаси якунланишига яна икки йил бор. Шундай бўлса-да, Бундеслига чемпиони ҳамкорликни янги муддатга узайтириб қўймоқчи.

Ҳозир Горецканинг трансфер суммаси 60 миллион еврога баҳоланган. Ёзда бўладиган Европа чемпионатидан кейин бу нарх ошиб кетиши кутилмоқда.  

“Ўруновнинг зўр футболчи бўлишига ишонмайман!”

“Реал” арзон таклифни қабул қиладими?

“Челси” орзусидаги футболчи учун беш нафар ўйинчидан воз кечяпти

Comments

You must be logged in to commet!