"Барселона"га ўтишни хоҳлаган футболчини АПЛ клуби олиб кетмоқчи

  • 16 Jun 17:15
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Атлетик" жамоасининг қанот ҳужумчиси Нико Уильямс Лондоннинг "Арсенал" клуби аъзосига айланиши мумкин.

"Diario Sport" нашрининг хабарига кўра, "Арсенал" раҳбарияти 22 ёшли футболчига йиллик тўққиз миллион евро маош таклиф қилишга тайёр, бундай таклиф футболчи учун "Барселона" ва "Атлетик" жамоаларникидан манфаатлироқ.

Жорий мавсумда Нико барча мусобақаларда жами 45 та ўйинда иштирок этиб, 11 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 7 та голга узатма берди.

Испаниялик футболчининг "Атлетик" билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Нуфузли "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил этади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!