"Барселона" юлдуз футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди

  • 05 Aug 15:38
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона"нинг қанот ҳимоячиси Жюль Кунде тез орада клуб билан меҳнат шартномасини узайтиради. Бундай маълумотлар билан таниқли инсайдер Фабрицио Романо бўлишди.

Tecno

Манбага кўра, барча ҳуқуқшунослар битимни маъқуллаган, фақат баъзи расмиятчиликларни ҳал қилиш қолган. Шундан сўнг, Кунде 2030 йилнинг июнига қадар шартнома имзолайди.

Ўтган мавсумда 26 ёшли француз барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Нуфузли "Трансфермаркт" интернет портали маълумотларига кўра, Кунде 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!