"Барселона" топ ҳимоячи билан деярли келишувга эришди

  • 20 Jun 16:12
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" "Сити" қанот ҳимоячиси Жоау Канселуни ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. 

Журналист Педро Алмеиданинг хабар беришича, Канселунинг агенти Жорже Мендеш ҳамда "Барса" президенти Жоан Лапорта ўртасидаги музокаралар ижобий ўтган. 

"Кўк-анорранглилар" ҳозирги молиявий ҳолатида португални тўлиқ сотиб ололмайди. Шу туфайли, клуб уни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқчи. 

Биласиз, Жоау қишда Гвардиола билан келиша олмай, "шаҳарликлар"ни тарк этди ва ярим мавсум "Бавария" таркибида тўп тепди. 


Tecno

Comments

You must be logged in to commet!