"Барселона" ҳужумчиси Францияга йўл олишга тайёр

  • 27 May 10:24
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ишончли манба Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати Франциянинг "Монако" клубига ўтишга розилик берган. Таъкидланишича, у январь ойида бештадан ортиқ клубнинг таклифини рад этган. 
 
Каталонияликлар ва монаколиклар 22 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича келишувга яқинлашмоқда. Бундан ташқари, мавсум давомида испаниялик футболчи жамоадаги ўрнидан норози эканлиги ҳақида ҳам хабарлар чиққан эди. 
 
Маълумот ўрнида, Фати жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида Ла Лигада 6 та ўйинда иштирок этишга улгурди. Лекин биронта гол ҳам, голли узатма ҳам амалга оширмади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!