“Барселона” Депай учун қанча талаб қилаётгани маълум

  • 12 Aug 09:41
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Барселона” ҳужумчиси Мемфис Депай ўз адвокатлари кўмагида Каталония клуби билан шартномасини бекор қилиш бўйича музокаралар олиб борди, деб хабар беради “Sport.es”.

28 ёшли футболчи жамоани тарк этмоқчи. "Барса" ҳам футболчи билан хайрлашишга тайёр, аммо унинг учун 20 миллион евро талаб қилмоқда, бу эса харидорлар учун маъқул келмаяпти.

Депайнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг ўзи “кўк-анорранглилар” сафига Франциянинг “Лион” клубидан эркин агент мақомида кўчиб ўтганди.

Ўтган мавсум Мемфис “Барселона”нинг барча мусобақалар доирасидаги 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!