“Барса” юлдузини олиб берсангиз, “Манчестер Юнайтед”ни бошқараман!

  • 12 Oct 14:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари жамоани тарк этиши кутилаётган Эрик тен Хаг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Tecno

Манчестерликлар кўз тикаётган мутахассислар орасида ишсиз юрган Томас Тухель ҳам бор.

Англия нашрларининг ёзишича, германиялик мутахассис манчестерликлар олдига шарт қўйган. Унга кўра, “Юнайтед” қишки трансферлар вақтида “Барселона”дан уругвайлик Рональд Араухони олиб келишни сўраган.

Каталонияликлар ўз ўйинчисини сотиб юборишга тайёр. Улар уругвайлик футболчини камида 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Рональд Араухо “Барселона”га 2018 йили келган. Айни пайтга қадар асосий жамоада 150 та учрашувда қатнашиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари саккизта гол ва бешта ассист муаллифи бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!