
Бальде машғулотларга қайтди
"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде умумий гуруҳ машғулотларга қайтди. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди.
Манбага кўра, 21 ёшли футболчи жароҳатидан фориғ бўлган ва тўлиқ сафга қайтган. Бироқ "Барселона" мураббийлар штаби таваккал қилмайди. Яъни Бальде Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасидаги "Реал Овьедо"га қарши ўйинда майдонга туширилмайди.
Испаниялик чап қанот ҳимоячиси ҳозирча жорий мавсумда Ла Лиганинг учта ўйинида майдонга тушди. "Реал Овьедо" - "Барселона" беллашуви 25 сентябр куни 00:30да старт олади.
Comments