БАА чемпионати. "Шабаб Ал-Аҳли" йирик ҳисобда зафар қучди

  • 19 Aug 01:46
  • Javokhir Azimov
  • 1
  • Football
BEPUL PROPAN

БАА чемпионати дастлабки тури доирасидаги "Ажман" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Ҳариб Суҳаил ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида Азиз Ғаниевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Игорь де Круз 67-дақиқада орадаги фарқни йириклаштирди. Легионеримиз мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

Ушбу ғалаба натижасида дубайликлар онлайн турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди.

Comments

You must be logged in to commet!
&
С.С.С
19/08/2023 02:56
Нима бўлди сизларга на видео кўрсатади битта юқори постда брентфорд ҳам фулхем ҳам ливерпуль билан ўйнайди