"Атлетико" ҳужумчиси "Барселона"дан қизиқиш бўлганига муносабат билдирди
"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Хулиан Альварес "Барселона"дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида фикр билдирди.
"Бу хабарларга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан. Лекин мен ҳақимда нима дейилаётганини биламан. Бу барча ижтимоий тармоқларда бор. Мен тўлиқ эътиборимни "Атлетико Мадрид" қаратганман", — деди Альварес.
Жорий мавсумда 25 ёшли форвард барча мусобақаларда 21 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 марта ишғол қилди ва ўз ҳисобига 4 ассистни ёздириб қўйди.
Маълумот учун, аргентиналик футболчи "матрасчилар" билан меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt порталида унинг қиймати 100 миллион евро деб баҳоланган.



Comments