"Атлетико" етакчи ҳужумчилари жамоадан кетса нима қилади?

  • 09 Apr 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини сотиб олмоқчи.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра "матрасчилар" агар Антуан Гризманн ёки Диего Коста каби етакчи ҳужумчиларидан бири жамоани тарк этган тақдирда, айнан аргентиналик форфардни сотиб олишга уруниб кўришади.

Таъкидлаш лозимки, агар мадридликлар Икардини қўлга кирита олишмаса, Лоренцо Инсинье (“Наполи”) ёки Лука Йовичдан (“Айнтрахт”) бирини сотиб олишади.

Маълумот учун, Икарди бу мавсум “Интер” сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гризманн “Барселона”га, Коста эса Хитой клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!