
"Арсенал" "Сити" ҳимоячисини сотиб олиб, уни ярим ҳимояда ўйнатмоқчи
"Арсенал" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченкони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.
Манбага кўра, "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета нафақат Зинченкони, балки яна бир "шаҳарлик" Габриэл Жезусни ҳам сотиб олишни мақсад қилган. Мутахассис ушбу футболчилар "Арсенал" учун фойда келтиришига тўла ишонмоқда.
Шунингдек, Артета украиналик Зинченкони ўз чизиғи чап қанот ҳимоясида эмас, ярим ҳимояда ўйнатмоқчи. Испаниялик мураббийнинг фикрича, футболчининг тезлиги ва кескин паслари майдон марказида кўпроқ наф келтиради.
"Манчестер Сити" раҳбарияти кетишни истаган футболчиларга қаршилик билдирилмаслигини маълум қилган. Катта эҳтимол билан ёзда Лондон клуби АПЛ чемпионларидан камида бир футболчини сотиб олади.
Comments