"Арсенал" ҳужумчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин!

  • 14 Jan 14:01
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Арсенал" ҳужумчиси Габриэль Жезус мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин. "The Athletic" нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчининг хочсимон пайлари узилгани гумон қилинмоқда.

Tecno

Бугун Жезус тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг унинг ҳолати аниқ бўлади. Қайд этилишича, “Арсенал” аллақачон ҳужумчи қидиришни бошлаган. Номзодлар бошқа чемпионатдан бўлиши кутилмоқда.

27 ёшли форвард жорий мавсумда “тўпчилар” сафида барча турнирлар доирасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Жезуснинг Лондон клуби билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Comments

You must be logged in to commet!