Арсен Венгер жаҳон чемпионатида қайси терма жамоа фаворит эканлигини айтди

  • 05 Dec 13:02
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер бўлажак - 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити ким бўлишини маълум қилди. Венгернинг сўзларига кўра, Франция терма жамоаси турнирда ғалаба қозониш учун энг катта имкониятга эга.

Tecno

"Мен имкон қадар холис бўлишга ҳаракат қиламан, бироқ Франция бир сабабга кўра асосий фаворит: унда бошқа ҳар қандай мамлакатга қараганда кўпроқ жаҳон даражасидаги ҳужумчилар бор. Бу эса жуда катта аҳамиятга эга бўлади", - дея Венгернинг сўзларини келтиради The Independent нашри журналисти Мигель Дилейни Х ижтимоий тармоғида.

2026 йилги жаҳон чемпионати финали Ню-Йорк чеккасидаги "Ист-Ратерфорд"даги "Метлайф" стадионида бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!