
Арнольд: "Клублар ўртасидаги ЖЧ - "Реал"даги дебютим учун ажойиб бошланиш"
"Реал Мадрид"га яқинда қўшилган англиялик ҳимоячи Трент Александр-Арнольд Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдирди.
"Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати? АҚШга бориб, бундай нуфузли мусобақада қатнашиш — айниқса бундай ажойиб жамоа сафида — идеал бошланиш. Бундан яхшироқ сценарийни тасаввур қила олмайман" — дея Трентнинг сўзларини келтиради испан нашрлари.
Александр-Арнольд июнь ойи бошида "Ливерпуль"дан "Реал" сафига ўтди ва унинг расмий тақдимоти пайшанба куни бўлиб ўтди. 26 ёшли футболчи 18 июнь куни бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати "Ал-Ҳилол"га қарши учрашувда жамоа сафида дебют қилиши мумкин.
Comments