Арман Царукян 2 нафар жуда кучли UFC жангчиcини "нишонга олди"

  • 12 Mar 16:11
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Енгил вазн тоифасида UFC рейтингининг биринчи рақамли жангчиси Арман Царукян навбатдаги  рақиблари ким бўлиши мумкинлигини айтди.

Tecno

“Белим айни пайтда яхши ҳолатда. Май ёки апрель охиригача жангларга тайёр бўламан. Жароҳатимдан тўлиқ тиклангач, даъвогарлар, яъни - Жастин Гэтжи ёки Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчиман. Шунингдек, улар ҳам мени енгмай туриб, Ислом Махачевга қарши кураш ҳақида ўйламасин. Улар аввал каминанинг тўсиғидан ўтиши керак" - дея россияликнинг сўзларини келтирди "ММА Mania".

Эслатиб ўтамиз, Царукян "UFC 311" турнирида Ислом Махачевга қарши октагонга кўтарилиши керак эди. Бироқ жароҳати боис жангдан ечилганди.

Comments

You must be logged in to commet!