АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди
АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити" учрашувида меҳмонлар 0:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эрлинг Холанд 41-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. 69-дақиқада эса Фил Фоден узоқ масофадан чиройли гол киритди. Беллашувнинг 89 дақиқасида эса Холанд пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда дублни расмийлаштирди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов мазкур баҳсда захирада қолдирилди.
Шу тариқа, Хосеп Гвардиола шогирдларининг жамғарган очколари сони 36 тага етди ва "шаҳарликлар" турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
- England - Premier League
- Regular Season
Crystal Palace
Finished
0
:
3
14.12.2025 19:00
Manchester City
- Erling Haaland 41'
- Phil Foden 69'
- Erling Haaland 89'



Comments