АПЛ. Голларга бой ўтган учрашувда "Астон Вилла" "Вест Хэм" устидан иродали ғалабага эришди

  • 14 Dec 20:55
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 16-тур учрашувлари  давом эттирилди.

Tecno

Учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ мезбонлар футболчиси Матеуш Фернандеш гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 9-дақиқада "болғачилар" ҳимоячиси Моврапанос ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиб мувозанат тикланишига сабабчи бўлди. 24-дақиқада Жарред Боуэн гол уриб яна "Вест Хэм"ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Морган Рожерс ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилган бўлса, англиялик футболчи жамоасининг ғалаба голини ҳам уришга муваффақ бўлди. Якуний ҳисоб 2:3 "Астон Вилла" фойдасига. 

Шу тариқа, бирмингемликлар очколар сонини 33 тага етказиб олиб 3-поғонага кўтарилган бўлса, "Вест Хэм" 13 очко билан 18-ўриндан жой олди.

Comments

You must be logged in to commet!