Англия кичик, Нидерландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди

  • 06 Jun 23:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Евро-2020”га тайёргарлик кўраётган терма жамоалар шу кунларда сўнгги назорат баҳсларини ўтказмоқда.

Tecno

Бундан бироз аввал Англия – Руминия ҳамда Нидерландия – Грузия терма жамоалари баҳси якунланди. Англия Маркус Рэшфорднинг 68-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонган бўлса, Нидерландия Грузия дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди. Тўпларни рақиб дарвозасига Мемфис Депай 10', Ваут Вегорст 55' ва Райан Гравенберх 76' киритди.

Эслатиб ўтамиз, Англия Европа чемпионатини “D” гуруҳида Хорватия, Шотландия ва Чехия терма жамоаларига қарши ўтказади. “C” гуруҳидан жой олган Нидерландияга Австрия, Шимолий Македония ҳамда Украина терма жамоалари рақиблик қилади.

Comments

You must be logged in to commet!