Андро Гиоргадзе: “Якунланаётган йилдек бир оила бўла олсак, кейинги мавсумда ҳам яхши натижаларга эриша оламиз”

  • 13 Dec 14:43
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Якунланган мавсумда "Қўқон-1912" жамоасининг ғалабаларида ўз ҳиссасини қўшган Андро Гиоргадзе қисқа интервью берди.

Tecno

“Қўқон-1912” жамоасидаги илк мавсумингиз ҳақида нима дея оласиз? “Машъал” билан “Қўқон-1912” жамоаси ўртасида қандай фарқларни сездингиз?

- Жамоамиз олдига йил бошида 1-ўрин билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Шунга қарамасдан вазифани бажардик. Шу йўлни босиб ўтишимиз керак бўлган экан ва биз плей-офф орқали элитага қайта олдик. Йил давомида оғир ва яхши кунларимиз бўлдик, биз бу йўлда бир жамоа бўлиб барчасидан ўтдик деб ўйлайман. Якунланаётган йилдек бир оила бўла олсак, кейинги мавсумда ҳам яхши натижаларга эриша оламиз.

“Қўқон-1912” ва “Машъал” ўртасида фарқ катта. Бироқ аниқ сабабларни айтмаган бўлардим. Чунки собиқ клубимни ҳурмат қиламан ва улар ҳақида гапириш нотўғри бўлса керак.

Умуман олганда, жорий мавсумдаги ўйинингиздан қанчалик қониқдингиз?

- Мавсум давомидаги ўйинимдан жуда қониқдим деб айтмаган бўлардим, бироқ “Қўқон-1912” жамоасини Суперлига йўл олишда ёрдам бера олдим деб ўйлайман. Олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик. Ўзимдан 100 фоиз қониқиш ҳосил қилмадим. Бироқ худо хоҳласа, кейинги мавсумда ўзимнинг ўйинимдан 200 фоиз қониқиш ҳосил қилишга ҳаракат қиламан.

Бу йилги чемпионат ўтган йилгидан нимаси билан фарқ қилди?

- Бу йилги чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ эди. Осон ўйинлар бўлмади. 2023-йилги мавсум бу йилгисидан кучсизроқ эди деб ўйлайман. Бу йилги жамоаларнинг савияси анча баланд эди.

Янги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси билан Суперлигада ўйнайсиз. Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

Янги мавсумдан барча жамоалардан яхши ўйинлар кутиб қоламан. Барчаси ажойиб бўлишига умид қиламан. Янги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси барча жамоаларга қарши рақобатдош жамоа бўлиши учун ҳаракат қиламиз. “Қўқон-1912” жамоаси билан узоқ йиллар давомида Суперлигада ўйнашни истайман.

Йил давомида жамоамизни қўллаб турган барча қўқонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Йил давомида улар бизни республикасининг қайси вилояти бўлишимизга қарамасдан қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишди.

 

Comments

You must be logged in to commet!