"Андижон" ОКМК етакчиси билан шартнома имзоламоқчи

  • 17 Nov 07:39
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Андижон" келаси мавсум учун тайёргарликни бошлаб юборган. Раҳбарият жамоани кучайтириш учун жиддий бел боғлади ва бир нечта Суперлиганинг катта номлари билан шартнома имзолаш ниятида. 

Бизга маълум бўлишича, "бургутлар" ОКМК аъзоси Хуршид Ғиёсовни ўз таркибига қўшиб олишни истайди. Аммо ҳужумкор ярим ҳимоячининг жамоаси билан шартномаси 2025 йилнинг сўнггига қадар амал қилади. 

2022 йилдан бери ОКМК шарафини ҳимоя қилиб келаётган Ғиёсов якунига етаётган мавсум Суперлигада 10 тадан кўпроқ голда иштирок этишга муваффақ бўлди. 

Comments

You must be logged in to commet!