Анчелотти: "Энди мураббийлик лицензиямни йиртиб ташлашим шарт эмас"

  • 13 Feb 06:51
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти шогирди Федерико Вальверде намойиш этаётган сермаҳсуллик ҳақида гапирди.

Tecno

Уругвайлик ярим ҳимоячи Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашувида дубль қайд этиб, "Ал-Ҳилол"нинг мағлуб этилишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Бу орқали у жорий мавсумдаги голлари сонини 11 тага етказиб олди.

"Мен Федега ўзининг 11-тўпини киритгани учун миннатдорчилик билдираман. Энди мураббийлик лицензиямни йиртиб ташлашим шарт эмас",-деди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, Анчелотти мавсум аввалида Вальверде мавсум давомида 10 тадан кўп гол урмаса, мураббийлик гувоҳномасини йиртиб ташлашга ваъда берганди.

Comments

You must be logged in to commet!