
Ана холос, Неймар ишонган клуб ундан юз ўгирди
Саудия Арабистонидаги муваффақиятсиз фаолиятидан кейин ўз юртига қайтиб, “Сантос” аъзосига айланган Неймарнинг ишлари ўзи кутгандек бўлмаяпти.
33 ёшли юлдуз Бразилия футболига ҳам мослаша олмаяпти. Экспертлар унинг ўйинидан жуда катта ва кўп камчилик топмоқда.
Неймарнинг ўзи “Сантос”да узоқ қолмоқчи эмас. У ёзда Европага қайтишни мўлжаллаган ва “Барселона”дан таклиф кутаётган эди.
Каталония суперклуби Неймарнинг истагига ўз муносабатини билдирди. Унга кўра, “Барселона”нинг собиқ футболчисини қайтариш нияти йўқ, клуб ўз олдига бошқа мақсадларни қўйгани айтилмоқда.
Трансфер бўйича мутахассислар Неймар ёзда дўсти Лионель Мессининг ёнига, яъни “Интер Майами”га ўтиши эҳтимоли юқори эканини таъкидлаяпти. Чунки Неймар “Ал-Ҳилол”дан АҚШ клубига ўтмоқчи бўлганди, лекин муайян сабабларга кўра, бу трансфер амалга ошмаган, у Бразилияга кетишга мажбур бўлди.
Comments