"Ан-Наср" Роналдунинг дебютида ғалаба қозониб, пешқадамга айланди

BEPUL PROPAN

Саудия Арабистони чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Ан-Наср" ва "Ал-Иттифоқ" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур беллашувда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни Талиска ўз номига ёздириб қўйди. Криштиану Роналду ушбу ўйинда дебют қилишга муваффақ бўлди. Машарипов эса захирада қолдирилди.

Маълумот учун, 14-турдан кейин "Ан-Наср" 33 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

jadvaaal_1

Comments

You must be logged in to commet!