"Ан-Наср" португалиялик ярим ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олмоқчи

  • 20 Jun 21:35
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ан-Наср" таркибни кучайтиришда давом этади. Клуб радарига "Реал Бетис" футболчиси Вильям Карвалью тушди, дея хабар бермоқда "Foot Mercato" нашри. Ярим ҳимоячининг ўзи билан шахсий шартлар бўйича деярли келишувга эришилган. 

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, Испания клубига 31 ёшли футболчининг товон пули тўланади, яъни бу орқали "Бетис" 45 миллион евро ишлаб олиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Карвалью жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Португалиялик футболчи ушбу мавсум 43 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голда иштирок этди.

Comments

You must be logged in to commet!