"Ан-Наср" Германия чемпионини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 09 Aug 13:32
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Кингсли Коман Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира маълум қилди.

Tecno

Манбага кўра, 29 ёшли французга катта маош тўланадиган уч йиллик меҳнат шартномаси таклиф қилинган. "Ан-Наср"дагиларнинг фикрича, юқори маош Команни клубга ўтишга кўндиради.

Коман "Бавария" сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсумда барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 45 та ўйинда майдонга тушиб, тўққиз марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва олтита ассист муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!