Амрабат фаолиятини Туркияда давом эттиради

  • 30 Aug 05:30
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўтган мавсунми "Манчестер Юнайтед"да ижарада ўтказган Софьян Амрабат "Фенербахче"да кўчиб ўтмоқда. 

Tecno

Фабрицио Романога кўра, футболчи сотиб олиш опсияси билан ижарага ўтади. Агарда Туркия клуби уни сотиб олишни истаса, келаси ёзгача 13 миллион евро ва қўшимча бонусларни "Фиорентина"га тўлаши керак бўлади. Ярим ҳимоячи билан 4 йиллик шартнома имзоланиши мумкин. 

"Фенербахче" мавсумни жуда яхши бошлади. Жамоа чемпионат доирасида 3 та ўйинда 7 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Сўнгги марта истанбулликлар "Ризеспор"ни 5:0 ҳисобида мағлуб қилди. 

Comments

You must be logged in to commet!