Алонсо “Реал” мухлисларига хушхабар айтди

  • 19 Sep 18:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ла Лиганинг бешинчи туридан ўрин олган учрашувда “Реал”  ўз майдонида “Эспаньол” билан куч синашади.

Tecno

“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо Испания чемпионатининг бўлажак баҳсда  жамоанинг жароҳатланган икки ўйинчиси жамоага ёрдам бера олишини айтди.

Гап шундаки, Эдуардо Камавинга ва Жуд Беллингем саломатлигидаги  муаммолар туфайли мавсум бошидан бери майдонга туширилмаётган эди.

- Беллингем ва Камавинга навбатдаги учрашувда ўйнай олади. Лекин улар машғулотларга киришгани кўп вақт бўлгани йўқ. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Демак, нима бўлишини кўрамиз, - деди Хаби Алонсо.

“Реал” янги мавсумда Ла Лигада очко йўқотмаган ягона жамоа ҳисобланади. Мадридликлар дастлабки тўртта турда рўбарў келган барча рақибларни енгиб, 12 очко билан мусобақа пешқадамига айланган.

Comments

You must be logged in to commet!