"Ал-Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум

  • 15 Nov 22:53
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Айни пайтда ўзига янги бош мураббий излаётган "Ал-Иттиҳод" раҳбарияти клубга кимни олиб келиши маълум бўлди. Саудияликлар Марсело Гальярдо билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда "TYC Sport" нашри. Буни инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади. 

Tecno

Гальярдо деярли бир йилдан бери ишсиз юрибди. У 2014 йилдан 2022 йилгача "Ривер Плейт" жамоасига мураббий бўлган. Фаолияти давомида 2 марта Либертадорес совринини ютган ва бир нечта мамлакат чемпионатларида зафар қучган. 

"Ал-Иттиҳод" аввалроқ Нуну Сантуни ўз лавозимидан озод қилганди. Клуб Марселодан олдин Хулен Лопетеги билан ҳам музокаралар ўтказди, лекин келишувга эриша олмади. 

Comments

You must be logged in to commet!