
"Ал-Ҳилол" Нуньесдан воз кечмаяптими?
Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиш имкониятини сақлаб қолмоқда.
Инсайдери Фабрицио Романо тарқатган маълумотга кўра, "Ал-Ҳилол" клуби "Ливерпуль" ҳужумчисининг вакиллари билан музокараларни давом эттирмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, мерсесайдликлар ҳам футболчини сотиш вариантларини кўриб чиқишга тайёрлигини сақлаб турибди.
Музокаралар яқин кунларда давом этади. Нуньес эса ҳозирги пайтда "Ал-Ҳилол"нинг трансфер мақсадлар рўйхатида юқори поғоналардан жой олган.
Маълумот ўрнида, Дарвин амалдаги АПЛ чемпионлари сафида умумий 143 та учрашувда иштирок этиб, 40 та гол ва 26 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Comments