Акмал Мозговой паслари аниқлиги бўйича биринчи ўринда

  • 29 Apr 11:37
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Суперлиганинг 7-турида "Насаф" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Хебай, Бозоров, Норчаев ва Раҳматов биттадан гол уришди. Аммо баҳс давомида доимгидек "қора меҳнат"ни қилувчи футболчи бу Акмал Мозговой эди.

Ярим ҳимоячи ушбу ўйинда тўпга 126 марта тегинган бўлса, 110 маротаба пас берган ва шулардан 105 таси ўз шеригига аниқ борди (95%). Бу борада ушбу мавсумги кўрсаткичлар борасида футболчи биринчи ўринга чиқиб олди. Бундан олдинги Абдулла Абдуллаевга тегишли эди. Ҳимоячи "Андижон"га қарши баҳсда 96 та аниқ пас бера олган. 

"Аждарлар" ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди. Келаси турда жамоа "Хоразм" билан куч синашади. Ундан кейин "Бунёдкор" ва Ўзбекистон кубоги доирасида "Пахтакор"га қарши учрашувлар кутиб турибди. 

Comments

You must be logged in to commet!